Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
СУД ҲУҚУҚ ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Йиғилиш аввалида Маҳаллаларда иш олиб борилаётган ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил 5 ойлик фаолияти натижадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаровнинг ахбороти эшитилди.

Ахборотда туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида жами 54 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатлар сони 49 тани, кўриб чиқиш жараёнидаги мурожаатлар 5 тани ташкил этади. Кўриб чиқилган мурожаатлардан қаноатлантирилган мурожаатлар сони 40 тани, шундан ижобий ҳал этилган мурожаатлар 26 та (яъни 53,1 фоиз)ни, ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган мурожаатлар 14 тани, тушунтириш берилган мурожаат 7 тани, рад этилган 1 та ва тугатилган 1 тани ташкил этади. 

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, бу йўланишдаги мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси бир мунча яхшиланган, яъни 11 та 23,9 % (1 май ҳолатида)дан 26 та 53,1 % (1 июнь ҳолатида) 29,2 %га ошганлиги таъкидланди. 2023 йил 1 июнь ҳолатида мазкур йўналишдаги мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси “Гулистон” МФЙда (14,3%), “Самосий” МФЙда (23,5%), “Ҳазортут” МФЙда (25%), ва “Челонғу” МФЙда (29,4%) паст бўлган бир вақтда “Истиқлол” МФЙда атиги 3 та мурожаатдан биртаси ҳам ижобий ҳал этилмаганлиги танқид қилинди.  

Йиғилиш сўнгида кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 1