35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган “Вилоятдаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳамда “Вилоятда мактабгача таълим тизимининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур доимий комиссия йиғилишида вилоят ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш натижалари юзасидан ахборотлар ҳамда тегишли соҳа мутассадди раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда доимий комиссия аъзолари ҳамда экспертлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан кўтарилган муаммоларнинг ечимига доир фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда “йўл харита”лари тасдиқланди.

Slide 1 of 18