Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги қурилиш ишлари билан танишди
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Ҳашарда депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда
янв.21
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.
янв.21
Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда
янв.21
МАҲАЛЛА ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

             Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши котибият биносининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя, ёшлар сиёсати, таълим, хотин-қизлар ҳамда гендер тенглиги масалалари бўйича доимий комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

              Йиғилишда тумандан сайланган туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. 

             Йиғилиш кун тартибига тўртта масала киритилди. 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан лойиҳа институтлари ва хусусий шерикларни танлаб олиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, "Аёллар дафтари" жамғармасидан маблағ ажратиш борасида ҳамда туманда истиқомат қилаётган "қизил" тоифага кирувчи ёшлар билан ишлаш тўғрисидаги масалалар бўйича тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

           Муҳокамадан ўтган масалалар навбатдаги сессия ишига тасдиқлаш учун киритилиши таъкидланди.

Slide 1 of 10