Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
34-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

34-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан сайлов округида жойлашган 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, гуруҳ хоналарининг ҳолати, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ошхона ва озиқ-овқат омбори фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва таом тайёрлаш жараёнлари, маҳсулотларнинг яроқлилик муддати, уларни белгиланган ҳароратда сақлаш ҳолати ҳамда кунлик таомнома асосида овқатланишни ташкил этиш масалалари кўздан кечирилди.
Шунингдек, ошхона жиҳозларининг созлиги, идиш-товоқларнинг тозалиги, ходимларнинг санитария қоидаларига риоя этиши, ичимлик суви таъминоти ва тайёр таомларни тарбияланувчиларга сифатли етказиб бериш ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида муассаса раҳбарияти ва масъул ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган талаблар асосида сақлаш ҳамда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Бу каби ўрганишлар мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун муносиб, хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш, таълим-тарбия ҳамда овқатланиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3