35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди

📍 Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди

Туманда ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳадаги долзарб масалаларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси Кунсулу Нармуратова ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси Гулзода Умарова доимий комиссияга бириктирилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Конимех тумани бўлимида бўлдилар.

Ташриф давомида бўлим томонидан маҳаллаларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, шунингдек, давлат дастурлари ва ижтимоий лойиҳалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Slide 1 of 2