35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК — ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ

ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК — ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ–108-сонли Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 2026–2028 йилларда замонавий саноатлашган интенсив боғларни босқичма-босқич барпо этиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдор навларни жорий этиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида бугун «Тўйчи Неъматов Бекобод» агрофирмаси ҳудудида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов бошчилигида фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни янада ривожлантириш, янги саноатлашган интенсив боғлар барпо этишнинг афзалликлари ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Янгиқўрғон тумани бўйича бош мутахассиси А. Мавлонов томонидан интенсив боғлар ташкил этилиши режалаштирилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилди ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар ва устувор вазифалар белгилаб олинди.
✅ Янги интенсив боғларнинг барпо этилиши аҳоли бандлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва ҳудуднинг экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 4