35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшлар сафини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақсадларни ўз вақтида ва тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш учун Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари, Давлат дастурлари, чора-тадбирлар қабул қилиниб, амалиётга кенг жорий этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, айниқса, 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида бу борадаги ишлар кўлами янада
кенгаймоқда.
Бунда ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларида фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 

Шу нуқтаи назардан халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари ва ёшларнинг мунтазам ўтказиб келинаётган учрашувлари ўсиб келаётган авлоднинг сиёсий онгини юксалтириш, қонун ижодкорлиги соҳасидаги тушунчасини кенгайтириш, энг муҳими, парламент ва депутатлар корпуси фаолияти ҳақида билимини бойитишда амалий жиҳатдан ҳар томонлама фойдали бўлмоқда. 

Мулоқотлар жараёнида ўқувчилар томонидан берилган саволларга халқ вакиллари атрофлича жавоб қайтардилар. Ўз навбатида, келажак эгалари томонидан парламентаризм ва қонун ижодкорлигини ривожлантириш, бу жараёнда ёшларнинг фаол иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган қатор таклифлар ҳам илгари сурилди.  

Slide 1 of 9