Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши мутахассиси Комилжон Эгамбердиев ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчиси иштирокида маҳаллада истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқарога кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва хизматлар ҳолати ўрганилди.
Фуқаро билан суҳбат давомида унинг яшаш шароити, саломатлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжлари ҳамда мавжуд муаммолари тингланди. Шунингдек, масъуллар томонидан фуқарога белгиланган тартибда кўмак кўрсатиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга мурожаат киритиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Депутат томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳалла даражасида мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.