Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари

 Фуқаролар мурожаати ўрганилмоқда. 

  Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари О.Дадажонова, Ф.Мирзаевлар Фарғона туманнинг Бирдамлик, Машъал маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий
тушунчалар берилди.
 

Бирдамлик МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи С.Х. ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётганлигини ҳамда фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тингланиб, керакли хужжатларни йиғма жилдини секторга тақдим этилиши ва навбатдаги сессия кун тартибига киритилиши ва Кенгаш тасдиғи лозимлиги тушунтирилди. 

Бирдамлик МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи яна бир фуқароларнинг "Ёшлар дафтари"га киритилиши бўйича мурожаатини ўрганиб чиқиш юзасидан туман Ёшлар агентлигига "Депутатлик сўрови" чиқарилиши бўйича айтиб ўтилди ҳамда ҳозирги ёшлик вақтидан фойдаланиб касб-ҳунар эгаллаш кераклиги айтилиб, касб-ҳунар ўргатиш марказларига учраши тавсия этилди. 

Машъал МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Р.нинг мурожаати тингланиб, фуқаронинг доимий иш билан таъминланганлиги ва олаётган ойлик маоши юқори бўлгани сабабли "болалар нафақа пули" чиқмаётганлиги
тушунтирилди.
 

Фуқароларнинг мурожаатларини маҳаллабай ва фуқаробай
ҳал қилиш юзасидан маҳалла раислари билан боғланиб, макзур фуқароларнинг
оилавий шароитларига аниқлик киритилиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан таклифлар
ишлаб чиқариш бўйича келишиб олинди.
 

  Фарғона туман Кенгаши котибияти  

Slide 1 of 1