Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович томонидан фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ҳам иштирок этиб, аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.
Қабул жараёнида асосан ер ажратиш, ер ҳужжатларини расмийлаштириш, томорқа ва деҳқончилик учун ер майдонлари билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат бўйича фуқароларга амалдагии қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши таъкидланди.
Шунингдек, мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, зарур ҳолатларда масъул идоралар иштирокида амалий чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
🤝 Қабул давомида депутатлар аҳоли билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаётган масалаларни тинглади ҳамда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларга ечим топиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
✅ Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг муаммоларига амалий ёрдам бериш ҳамда аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда.