Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ АМАЛДА: ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ АМАЛДА: ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–209-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Боғистон маҳалласида маҳалла еттилиги ҳамда ҳоким ёрдамчисининг фаолияти атрофлича ўрганилиб, 2026 йилда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг самарадорлиги билан яқиндан танишилди.

✔️ Ўрганиш жараёнида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

— аҳоли бандлигини таъминлаш;

— тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

— ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати;

— маҳалладаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш механизмлари;

— маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлиги.

📌 Котибият мудири М.Эргашева томонидан мутасаддилар олдига бир қатор муҳим саволлар қўйилди:

❓ Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан жорий йилда нечта лойиҳа амалга оширилди ва уларнинг натижадорлиги қандай баҳоланмоқда?

❓ Аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан қандай амалий чоралар кўрилмоқда?

❓ Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва устувор йўналишлар нималардан иборат?

📝 Мазкур саволлар юзасидан мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тегишли маълумот ва тушунтиришлар берилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборот тақдим этилди.

🔺 Шунингдек, ўрганиш давомида аҳоли томонидан мунтазам кўтариб келинаётган муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Котибият мудири М.Эргашева ушбу масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилишини алоҳида таъкидлади.