Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Косонсой туманида мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Х. Қудратова, М. Султанова ва Ғ. Хамдамов, шунингдек, туман Кенгаши котибияти мудири Д. Валиевалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туманида амалга оширилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган капитал таъмирлаш ҳамда янги ўқув биноси қуриш лойиҳаси билан яқиндан танишилди.

Мутасаддилар томонидан қурилиш ишларининг бориши, бажарилаётган ишлар сифати, лойиҳага мувофиқлиги, шунингдек, белгиланган муддатларга амал қилиниши атрофлича кўриб чиқилди. Шу билан бирга, объектда яратилаётган шароитлар, болалар учун хавфсиз ва замонавий таълим муҳитини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилот вакиллари томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар эшитилиб, уларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан тегишли ижрочи ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, объектни белгиланган муддатларда сифатли фойдаланишга топшириш, қурилиш жараёнида техник талабларга қатъий риоя қилиш ҳамда замонавий инфратузилма яратиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Slide 1 of 3