Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округида жойлашган Баркамол кўчасида амалга оширилаётган йўл қурилиш ишлари ўрганилди.

Мазкур ҳудудда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида Жаҳон банки лойиҳаси асосида умумий узунлиги 2,7 километр бўлган йўлни асфальтлаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, лойиҳа учун 997 миллион сўм маблағ ажратилган.

📌 Ўрганиш жараёнида айни вақтда йўлни асфальтлашга тайёрлаш мақсадида шағаллаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз инфратузилма яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🚧 Депутат томонидан масъулларга ишлар сифатли ва ўз вақтида якунланиши, қурилиш жараёнларида белгиланган техник талабларга қатъий риоя этилиши юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

✅ Мазкур лойиҳа ҳудуд аҳолиси учун транспорт ҳаракатини енгиллаштириш, ички кўчалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига янада қулай шароитлар яратиш ҳамда маҳалланинг обод қиёфасини таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3