Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Инвестиция дастурига киритилган объектларни жойига чиқиб ўрганилди.

Инвестиция дастурига киритилган объектларни жойига чиқиб ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–393-сонли қарорига мувофиқ, Янгиқўрғон туманида 5 та объектда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Мазкур мақсадлар учун жами 51,4 млрд сўм бюджет маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган.

Жумладан, тумандаги 48-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 180 ўринли мавжуд бино таъмирланиб, қўшимча яна 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 6 млрд сўмни ташкил этади.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Кенгаш котибияти мутахассиси Ходжаева Басида мазкур таълим муассасасида бўлиб, реконструкция ишлари ва янги бино қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида лойиҳани сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, қурилиш ишларини самарали ташкил этиш, ўқувчилар учун хавфсиз ва замонавий шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 2