Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Серҳаракат маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Серҳаракат маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

🔹 Ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

🔹 Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан Мингбулоқ туманидаги Серҳаракат МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.

🔹 Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгашининг доимий комиссияси аъзоси У. Мусаев, Мингбулоқ тумани Кенгаши раиси А. Вахаббайев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Б. Мамажоновлар иштирок этиб, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

🔹 Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

🔹 Бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 4