Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

Жумладан, Норин туманидаги Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган Янги Наманган маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари атрофлича ўрганилди. Ушбу ҳудудда олиб борилаётган ишлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий қулайликлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, маҳаллада барпо этилаётган умумтаълим мактаби замонавий таълим стандартлари асосида жиҳозланиши, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилиши кўзда тутилгани қайд этилди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаси қурилиши орқали болаларни қамров даражасини ошириш ва уларни сифатли таълим-тарбия билан таъминлаш мақсад қилинган.

Ўрганиш давомида мутасаддилар томонидан амалга оширилаётган ишлар сифати, қурилиш жараёнларига риоя этилиши, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, айрим йўналишларда ишларни янада жадаллаштириш, муддатларга қатъий риоя қилиш ва сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мазкур ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг котибияти мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Д.Даминов, Д.Шералиев, Норин тумани Кенгаши раиси М.Реджабов ҳамда Кенгаш котибияти ходимлари иштирок этдилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан бундай ўрганиш ишлари мунтазам равишда давом эттирилиб, сессия қарорлари ижроси устидан депутатлик назорати янада кучайтирилади.

Slide 1 of 7