Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
“Экологик таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”

Жорий йилнинг 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов Наманган давлат университетида “15 апрель — Экологик билимлар куни” муносабати билан ўтказилган “Экологик таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этди.

Мазкур анжуманда юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик таълимни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал иқлим ўзгариши шароитида экологик таҳдидларга қарши самарали чоралар ишлаб чиқиш, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш долзарб вазифа сифатида таъкидланди.

С. Муминов ўз маърузасида “Экологиядаги муаммолар ва уларни бартараф этишда маҳаллий вакиллик органларининг иштироки. Экологик маданиятни юксалтиришда халқ вакилларининг ўрни” мавзусида сўз юритиб, муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда экологик муаммоларни ҳал этиш фақат давлат органларининг эмас, балки жамиятнинг барча қатламлари, айниқса халқ вакиллари фаол иштирокини талаб этади. Шу боис маҳаллий Кенгашлар экологик сиёсатни жойларда самарали амалга оширишда муҳим институционал механизм сифатида хизмат қилади. Конференция якунида иштирокчилар томонидан экологик таълимни такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва амалий таклифларни ҳаётга жорий этиш бўйича қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 4