Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
янв.21
Депутатлик суров юборилди 📢
янв.21
🇺🇿Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш платформаси ижроси таҳлил қилинди
янв.21
🇺🇿 Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди
янв.21
📌 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳
янв.21
🇺🇿 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди 👥📝
янв.21
Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссия томонидан 📜
янв.21
📌 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳудудларда🏘
янв.21
📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНЛАРИ ЁЗИЛМОҚДА

 ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНЛАРИ ЁЗИЛМОҚДА. 

Мана юртимиз бўйлаб Муборак Рамазон ойи ўзининг баракотини таратиб юрибди. Бу ой жуда кўп фазилатларга эгалиги билан бошқа ойлардан ажралиб туради. Бу ой ибодат ойи, бу ой Қуръон ойи, бу ой рўзадорларга таом улашиш ойи, бу ой саҳоват ва меҳр-мурувват
ойи ҳамдир.
 

Бугунги кунда барча худудларда ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож ва қариялар ҳолидан хабар олинмоқда. Бундай эзгу ишлар албатта халқимиз учун азал-азалдан бобомерос бўлиб келган. Куни кеча мана шундай ифторлик дастурхони "Зумрад текстил" корхонасида ташкил этилди. Корхона раҳбарларидан бири Мехрубону Абдураимованинг ташаббуси
билан ташкил этилган эхсон тадбирида маҳаллалардаги ўзгалар парваришига муҳтож ва кам таъминланган оилалар ва кекса нуронийлар таклиф этилди.
 

Тадбирда Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши
раиси
Хикматилло Латипов иштирок этиб, маҳаллаларда олиб борилаётган баҳорги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш
ишларида уй бекаларининг алоҳида ибратли фаолиятларига тўхталиб ўтди. Барчани рамазон ойи келаётган Хайит айёмлари билан табриклади.
  

Slide 1 of 5