Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Боғ МФЙда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли ўз сайлов округидаги аҳоли мурожаатлари ва мавжуд инфратузилма эҳтиёжларини ўрганган ҳолда, Боғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Жумладан, Истиқлол, Янгиобод, Тинчлик ва Мустақиллик кўчаларида опенбжет платформаси орқали ютиб олинган маблағлар ҳисобидан асфальтлаш ишлари тўлиқ бажарилди. Мазкур лойиҳалар маҳалланинг кўп йиллар давомида ечим кутиб келган йўл муаммоларини бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Асфальт қатлами босилгандан сўнг, ҳозирги кунда фуқаролар ташаббуси ва иштирокида йўлларнинг икки ён томонини бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу иккиламчи шикастланишларни олдини олиш, сув оқимини барқарор йўналтириш ва йўлнинг узоқ муддат сифатли сақланишини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, кўчалардаги ободонлаштириш, тармоқ ва атрофни тозалаш ишлари изчил давом этмоқда. Лойиҳалар маҳаллада қулай ва хавфсиз пиёда йўлакларини яратиш, транспорт ҳаракатини яхшилаш ҳамда аҳолининг кундалик турмуш шароитини оширишга хизмат қилади.

Депутат томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар сайлов округидаги фуқаролар билан мулоқот ва ҳамжиҳатликда олиб борилаётгани билан аҳамиятли бўлиб, маҳаллада ободон ва қулай муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 5