Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутати иштирокида маҳаллада ва туманда жиноятчиликка қарши кураш ва уни жиловлаш масаласига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида маҳаллада ва туманда жиноятчиликка қарши кураш ва уни жиловлаш масаласига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда маҳалла фуқарлолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими туман миқёсида содир бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг келиб чиқиши ва олдини олишга қаратилган ҳаракатларни таҳлил этди. Шунингдек, мазкур маҳаллада юзага келган ҳолатлар ҳам кенг муҳокама қилинди.

Туман ҳокими ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, улар орасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. “Маҳалла, мактаб ва оила” ҳамкорлигини қатъий йўлга қўйиш ва айниқса, таълим даргоҳларида бу бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларин мунтазам олиб бориш шарт ва зарурлигини таъкидлади.

Тадбир давомида маҳалла аҳлини қийнаётган муамо ва камчиликлар ҳусусида ҳам фикр юритилди. Тадбир иштирокчилари ҳам мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этдилар.

Slide 1 of 1