Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Аҳолининг ижтимоий муаммолари, ҳудуд депутати ва сектор раҳбарлари эътиборида

Аҳолининг ижтимоий муаммолари, ҳудуд Депутати ва Сектор раҳбарлари эътиборида

Аҳоли муаммоларини тинглаш ва уни ижобий ечимини таъминлаш, шунингдек ҳар бир инсонни давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан, шароитлардан шукроналик туйғусини шакллантириш ҳар бир Депутатнинг, ҳар бир рахбарнинг асосий фаолият мезони ҳисобланади.

2023-йилнинг ноябрь ойи давомида, Депутатлик фаолиятим юзасидан 20-Округ ҳудуди ахолиси билан учрашувлар олиб борилганда, Султонобод МФЙ, Юқори Ҳасанхўжа қишлоғида истиқомат қилиб келаётган ҳудуд фаол, педагог Н.Абдуллаев томонидан мурожаат қолдирилиб, бугунги кунда кўча кириш йўли нотекс, қумли йўл эканлиги, ёғингарчилик вақтида ушбу йулдан фойдаланиш ахоли учун бир қанча ноқулайликлар туғдириб келаётганлиги, транспорт харакатида ҳам ноқулайликлар юзага келаётганлиги шунингдек ушбу кўчада ўрнатилган электр энергияси устунларида ҳам носозликлар мавжуд бўлиб, хавонинг ёғингарчилик ва шамолли кунларида электр-энергияси тизимида носозликлар юзага келаётганлиги тўғрисида мурожаат қолдирди. Юқорида келтирилган ушбу муаммоли масалалар Депутат томонидан жойида бориб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу муаммоли масалалар ҳудуд ахолисини анчадан буён қийнаб келаётганлиги маълум бўлди. Ушбу муаммоли масала атрофлича ўрганилиб, Депутатлик фаолияти назоратига олинди, тегишли сектор рахбариятига Депутатлик сўрови йўналтирилди. 

Ушбу Депутатлик сўрови, Шофиркон туман 3-Сектор рахбари А.Қ.Исмоилов томонидан тўлиқ назоратга олиниб, белгиланган муддатларда тегишли мутасадди ташкилот ходимларини жалб этган ҳолда, аҳолини электр-энергияси ва йўл билан боғлиқ муаммолари ўзининг ижобий ечимини топди. Ҳудуддаги носоз устунлар мутахасислар томонидан алмаштирилди, Қумли йўлга шағал ташланиб махсус транспорт ёрдамида текислаш ишлари амалга оширилди.Сектор рахбари хамда тегишли мутасадди ташкилот ходимлари томонидан олиб борилган ободонлаштириш ишлари бўйича ахоли мурожаатлари ижобий ечимини топди, ахоли хурсандчилигига эришилди. 

Шофиркон туман 20-Округ Туман Кенгаши Депутати А.С.Носиров

Slide 1 of 6