35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Муаммолар депутат эътиборида.

Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида жойида ҳал қилиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Хусусан, 14-Навработ сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Нодирбек Сувонов округидаги “Қаровул” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, аҳолини қийнаётган муаммоларни тинглади.

Қабулда фуқаролар томонидан “Қаровул” МФЙ фаоллари Н.Ўринов ва Ш.Аслоновлар томонидан қишлоқ ички йўлларни шағаллаштириш, аҳоли учун ҳудудга “Банкомат” ўрнатиш, томарқа ерларини суғориш суви муаммоси қийнаб келаётганлиги масалалари кўтарилди. Депутат шу куннинг ўзидаёқ ўз ҳомийлиги асосида Қаровул қишлоғининг 350 метр масофасига ҳамда “Мустақиллик” МФЙ Бодомзор қишлоғи ички кўча йўлларига шағал ётқизилди . 

Депутат юқоридаги қолган масалалар юзасидан туман тегишли корхона ва ташкилот мутассаддиларига депутат сўрови юборилишини билдириб, натижаси бўйича фуқароларга маълум қилинишини тушунтирди. 

Сайёр қабулда сўнг депутат ўзи таълим олган “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги янгидан қуриб фойдаланишга топширилган 30-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишиб, болажонларга яратилган шароитлар ва қулайликлардан мамнун бўлди.

Slide 1 of 18