Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
"Яқинингдан хабар ол"лойиҳаси доирасида.

  Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева бошчилигида бир гуруҳ отинойи, фаол аёллар Ҳазортут МФЙ Новфач қишлоғида умргузаронлик қилаётган пири бадавлат 94 ёшли Ўғилой онахонни йўқлаб боришди.

  Бу ерда жам бўлган аёллар онахоннинг бой тажрибаси, оила тутуми, фарзандлар тарбияси тўғрисида ширин гурунг қилишди. Онахоннинг оилада аёлнинг сабрли, андишали, қаноатли бўлиши оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаши тўғрисидаги суҳбатидан баҳраманд бўлишди. Ўғилой ая ҳали тетик. Ая ёшлигини эслаб халқ қўшиқларидан хиргойи қилиб, мухаммаслар айтди. Дийдор сўнгида ая шукроналик дуосини ўқиди.  

Slide 1 of 1