Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
Жамоат транспорти--депутат назоратида.

 ЭЛГА ХИЗМАТ--ОЛИЙ ҲИММАТ 

Сўнгги йилларда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза
автобуслар ҳамда микроавтобуслар билан янгилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 

 Бугунги кунда аҳолини автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада ривожлантириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларида аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш бўйича ҳукуматимиз томонидан изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. 

 Туманимизда аҳолига сифатли ва хавфсиз транспорт хизматини кўрсатиш бўйича 6 та юридик корхоналар томонидан 16 та йўналиш мавжуд. 14 та йўналиш йўловчилар учун
фаолият олиб бормоқда. 2 та шаҳар атрофи йўналиши, 1 та туман марказини шахар маркази билан боғловчи такси йўналиши мавжуд Ушбу йўналишларда 120 та “Дамас”
русумли транспорт воситалари қатновларни йўлга қўйилган, шу билан биргаликда туманда Автошоҳ
бекати қурулиб фойдаланишга топширилганидан сўнг 332-сонли “Туман маркази айланма Ҳаракати” йўналишли такси хизмати синов асосида очилди.
Ҳозирги кунда йўловчилар учун сифатли транспорт хизмати кўрсатиб келинмоқда.
 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги ПҚ- 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан туманда 28 та маҳаллаларнинг жами 89,197 километерли ички хўжалик йўллари асфалътлаштирилди. 

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туман ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланувдаги йўлларнинг 10- қисми жорий таъмирланган. 

Алишер Навоий ва Марзия маҳаллаларидаги темир-бетон кўприк жами 2,885 млрд.сўм маблағ эвазига жорий таъмирланиб фойдаланишга топширилди.  

 Йўлларимизнинг равонлиги ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдида! 

 Транспортларнинг техник созлиги, йўловчиларга яратилган қулайликлар, транспортга бериладиган кунлик йўлланмалар ҳолати, тозалиги, йўловчиларга қилаётган
муомаоаси, транспортга йўловчиларни ташиш нормаларига риоя этиши юзасидан тадбиркорларга тавсиялар берилди.
 

 Йўлларимизда намунали, хавфсиз ва сифатли транспорт хизматини ташкил этиш орқали ҳам эл дуосига эришиш мумкин.  

   Раҳматулла САФАРОВ,  

Туман Кенгаши депутати.  

Slide 1 of 1