МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА МУАММОЛАР КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган Мамай маҳалласида маҳалла еттилиги иштирокида ҳудуддаги мавжуд муаммолар кўчама-кўча ўрганилди. Ўрганиш давомида ички йўллар, электр таъминоти, кўчаларни ёритиш, ичимлик суви, ободонлаштириш ва санитария ҳолати билан боғлиқ масалалар кўздан кечирилди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга тақдим этиш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Муаммоларнинг бартараф этилиши депутатлик назоратига олинди.