35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📍 QUNDUZ MAHALLASIDA KO' CHAMA KO'CHA YURIB, AHOLI MUAMMOLARI O‘RGANILDI
янв.21
📍 QUNDУZ MAHALLASIDA QONUN IJROSI MONITORING QILINDI
янв.21
♿️ ALOHIDA TA’LIM EHTIYOJLARI BO‘LGAN BOLALAR UCHUN TENG IMKONIYATLAR
янв.21
🎨 DEPUTAT VA TASHKILOT HAMKORLIGI — YOSHLAR IJODIY SALOHIYATINI QO‘LLAB-QUVVATLASH YO‘LIDA
янв.21
📊 HOKIM YORDAMCHISINING FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏥 IJTIMOIY EHTIYOJMAND FUQAROLAR — DEPUTATLAR E’TIBORIDA
янв.21
🏘️ MAHALLADA ISHSIZLIK VA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH — DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
📌 ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIKNI TA’MINLASH — MUHIM VAZIFA
янв.21
📖 Maktab ostonasida — yangi umidlar va ezgu niyatlar!
янв.21
🎒 Maktab ostonasida yangi umidlar va ezgu niyatlar!
⚡️ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

⚡️ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Долимов Зокиржон Усмонжонович томонидан сайлов округида мунтазам ўтказилаётган учрашувлар ва фуқаролар қабуллари давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, “Эшабод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “1-Қорасув” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар депутатга мурожаат қилиб, ҳудуддаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар узоқ вақтдан буён аҳолини қийнаб келаётганини маълум қилди.
Фуқароларнинг таъкидлашича, кўчадаги электр устунларига тортилган электр кабеллари анча йиллар давомида фойдаланилгани сабабли эскириб, техник ҳолати талаб даражасида эмас. Натижада электр тармоғида кучланишнинг пасайиши, электр таъминотида узилишлар юзага келиши ва айрим хонадонларда маиший техника воситаларидан тўлиқ фойдаланишда қийинчиликлар кузатилмоқда.
Шунингдек, аҳоли мазкур кўчада кечги вақтда ташқи ёритиш тизими етарли эмаслиги сабабли ҳаракатланиш ноқулайлиги, айниқса, кекса ёшдагилар, аёллар ва мактаб ўқувчилари учун хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар юзага келаётганини ҳам билдиришди. Қоронғи вақтда кўча ёритилмаслиги йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
Депутат Долимов Зокиржон Усмонжонович мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммонинг долзарблиги ва аҳоли ҳаётига бевосита таъсирини инобатга олган ҳолда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари номига депутатлик сўрови киритди.
Депутатлик сўровида ҳудуддаги электр тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш, эскирган электр кабелларини янгилаш, электр таъминотини барқарорлаштириш ҳамда ташқи ёритиш тизимини яхшилаш бўйича амалий чоралар кўриш таклиф этилди.
Мазкур мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши нафақат аҳолининг узлуксиз электр таъминотини таъминлашга, балки кўчада хавфсиз ва қулай муҳитни шакллантириш, фуқароларнинг турмуш сифати ҳамда ҳаёт даражасини янада оширишга хизмат қилади. Бу эса депутатлик назорати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали натижаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.