Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📄 Xotin-qizlarni tazyiq va zo‘ravonlikdan himoya qilish bo‘yicha deputatlik nazorati
янв.21
📢 Nogironligi bo‘lgan shaxslarni ijtimoiy muhofaza qilish
янв.21
🌿 O‘simliklarni himoya qilish sohasida deputatlik nazorati kuchaytirilmoqda
янв.21
Deputat soʻrovi: Ekologiya va atrof-muhit muhofazasi boʻyicha 11 ta hududiy dastur ijrosi nazoratga olindi
янв.21
🚶‍♂️📢 Deputat tomonidan joyiga chiqib murojaat o‘rganildi
янв.21
🍽 37-son maktabda sog‘lom ovqatlantirish tizimi yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
🍽 Doimiy komissiya tomonidan maktabdagi sog‘lom ovqatlantirish tizimi o‘rganildi
янв.21
📌 Deputat so‘rovi yuborildi
янв.21
📌 Deputat so‘rovi yuborildi
янв.21
🏗 SHOVOTDA TA’LIM INFRASTRUKTURASINI YANGILASH ISHLARI JADAL DAVOM ETMOQDA
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммо ва таклифлари тингланди. Хусусан, электр энергияси, ичимлик суви, йўл таъмири, ижтимоий ёрдам, бандлик ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат депутат томонидан атрофлича ўрганилиб, айрим масалалар жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар эса тегишли ташкилот ва мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
✅ Қабул давомида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қилиш депутатлик фаолиятининг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.
🤝 Бундай учрашув ва қабуллар фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда аҳоли розилигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 1