Ўрганиш ишлари амалга оширилди
🔹 Халқ депутатлари туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси В. Эргашев томонидан туман адлия бўлими билан ҳамкорликда туман ФҲДЁ бўлимида ўрганиш ўтказилди.
🔹 Ўрганиш жараёнида фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишлар таҳлил қилинди.
🗣 Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва шаффофликни таъминлаш юзасидан масъуллар иштирокида муҳокамалар ўтказилди.
🤝 Бундай ўрганишлар давлат муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, қонунийликни таъминлаш ва аҳолига қулай хизмат кўрсатишга хизмат қилади.