Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ манфаати назоратда: Шовотда озиқ-овқат дўконлари текширувдан ўтмоқда
янв.21
“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашининг 2026 йил 4 февралдаги 7-сонли топшириқ хатига асосан, партия томонидан 2026 йил февраль ойи давомида сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, нарх-навонинг сунъий равишда оширилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан депутатлик назорати тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
янв.21
Deputatlar va huquqiy tashkilotlar hamkorligi mustahkamlanmoqda
янв.21
Қангли маҳалласида ички йўллар ҳолати ўрганилди
янв.21
Shovot tumani “Yangi O‘zbekiston” mahallasida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI.
янв.21
Shovot tumanida targ‘ibot tadbiri bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlar tomonidan murojaatlar joyida o‘rganildi
янв.21
Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Шовот тумани Кенгашлари депутати Елёр Душамов сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Deputat saylovchilar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бугун 2026-йил 15-январь куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ижро органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди. 

Туман адлия бўлими томонидан 2025-йил давомида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисида ахбороти;

Кўкдала туман халқ қабулхонаси томонидан 2025-йил якуни бўйича туман аҳолиси мурожаатлари ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисида ахбороти; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 7-февралдаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-44-сонли қарори ижроси тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 25-ноябрдаги Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора тадбирлари тўғрисидаги 405-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.

Slide 1 of 4