Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌✨ SHOVOT TUMANI BUDJETI: QO‘SHIMCHA MABLAG‘LAR YO‘NALTIRILDI
янв.21
🏛 RASMIY QAROR
янв.21
📍 Yangi ish o‘rinlari — mahalla taraqqiyotining muhim qadami
янв.21
📍 Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi kotibiyat mudiri I.Masharipov saylov okrugida o‘rganish olib bordi
янв.21
📍 Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi kotibiyat mudiri I.Masharipov o‘z saylov okrugida o‘rganish olib bordi
янв.21
📌 Yoshlar maslahat guruhi tomonidan Mevazor mahallasida yoshlar muammolari o‘rganildi
янв.21
📌 To‘qmang‘itdagi 19-son maktabda ovqatlantirish sifati nazorat qilindi
янв.21
📌 9-son maktabda sog‘lom ovqatlantirish tizimi monitoring qilindi
янв.21
📌 9-son maktabda zamonaviy ta’lim texnologiyalari o‘rganildi
янв.21
📌 Deputatlik nazorati — bolalar salomatligi va sifatli ta’lim kafolati!
МҮНӘСИБЕТ

ЮНЕСКО 43-сессияси — Ўзбекистон учун тарихий воқеа

November 10, 2025 

  Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳри нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун халқаро мулоқот ва ҳамкорликнинг тимсолига айланди. Қадимий ва ҳамиша навқирон бу шаҳар бугун халқаро анжуманлар, сиёсий саммитлар ва илмий форумлар учун ҳақиқий дипломатик майдон сифатида танилаётир. Қисқа вақт ичида амалга оширилган “Боқий шаҳар” меъморий ансамбли, инфратузилмавий янгиланишлар ва туристик салоҳиятнинг кенгайиши натижасида Самарқанд Марказий Осиёнинг “ташриф қоғози”га айланди. Бу ўзгаришлар нафақат шаҳарнинг ташқи қиёфасини янгилади, балки уни халқаро нуфуз ва ишонч рамзига айлантирди.

  Сўнгги 40 йилда илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Париждан ташқарида, айнан Самарқандда ўтказилаётгани мамлакатимиз учун катта шараф ва тарихий воқеадир. Бу нафақат Ўзбекистоннинг ташкилий салоҳияти, балки янги ташқи сиёсий имижини ҳам яққол намоён этди. 190 дан ортиқ давлат ва 4500 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашган мазкур анжуман мамлакатимизга бўлган юксак ишончнинг ёрқин ифодаси бўлди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очилиш маросимидаги нутқи сессиянинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Давлат раҳбари таълим, фан ва маданиятни барқарор ривожланишнинг учта асосий устуни сифатида таъкидлаб, инсон капиталини шакллантириш, инновациялар ва маънавий қадриятлар уйғунлигини Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг марказига қўйди.

 Президентнинг “Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида уйғунлик кўприги бўлишга ҳамиша тайёрмиз” деган сўзлари мамлакатнинг янги дипломатик миссиясини ифода этади. Бу сўзларда Ўзбекистоннинг халқаро мулоқотдаги ролини белгилаб берувчи чуқур маъно мужассам — яъни мамлакатимиз нафақат географик, балки маънавий жиҳатдан ҳам маданиятлар мулоқоти марказига айланиб бормоқда.

 Президентнинг нутқида илгари сурилган муҳим ғоялардан бири инклюзив таълимни ривожлантириш ва сунъий интеллект технологияларини таълим тизимига жорий этиш ташаббусидир. “Ҳар бир болага тенг имконият” ғояси ижтимоий адолатнинг замонавий талқини сифатида ЮНЕСКО концепциялари билан чамбарчас боғлиқ. Бу ташаббуслар келажакда Ўзбекистонни нафақат минтақавий, балки глобал миқёсдаги инновацион таълим марказига айлантириш учун муҳим асос бўлади. “Сунъий интеллект – мактаб” лойиҳаси ва сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро анжуман ташкил этиш таклифлари мамлакатнинг фан соҳасидаги янги амбицияларини намоён этади.

 Самарқандда илгари сурилган яна бир муҳим ташаббус – “Хотин-қизлар етакчилиги бўйича ЮНЕСКО академияси”ни ташкил этиш ғоясидир. Бу нафақат гендер тенглигини таъминлайди, балки таълим, фан ва санъат соҳаларида хотин-қизларнинг салоҳиятини очиб берувчи глобал платформа яратади. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Хотин-қизлар глобал форуми” мамлакатимизнинг аёллар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги етакчи позициясини янада мустаҳкамлайди. Бу ташаббуслар халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг инсонпарвар, тенгликка асосланган сиёсати намоён бўлаётганини кўрсатади.

 ЮНЕСКО билан ҳамкорлик доирасида илгари сурилаётган ташаббусларнинг самараси, шубҳасиз, уларни миллий даражада қонун ва меъёрлар орқали мустаҳкамлашга боғлиқ. Парламент ва ҳукумат ҳамкорлигида инклюзив таълим стандартларини белгилаш, маданий меросни рақамлаштириш бўйича ҳуқуқий нормаларни янгилаш, таълимда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг қонуний асосларини яратиш каби ташаббуслар бу жараённинг мантиқий давомидир. Шу йўл билан мамлакатимиз ЮНЕСКО билан ҳамкорликни фақат ташкилий эмас, балки қонунчилик ва амалиёт даражасига кўтармоқда.

 Самарқандда ўтказилган сессия Ўзбекистоннинг халқаро гуманитар мулоқотда шунчаки иштирокчи эмас, балки унинг мазмунини шакллантирувчи фаол ташаббускор сифатида намоён бўлаётганини кўрсатди. Бугун таълим фақат билим эмас, балки барқарор ривожланишнинг асосий шарти, маданият ижтимоий бирлик ва иқтисодий ўсиш манбаи, фан эса ахлоқий ва инсонпарвар миссиядир. Ўзбекистон ана шу тамойиллар асосида ўзининг янги цивилизацион йўлини белгилаб олмоқда.

Утегенова Венера Ⱪуўанышбаевна

ЎзЛиДеПдан Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашига 10-сонли "Төк таў" сайлов округидан сайланган депутат.