Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Madaniyat sohasidagi hududiy dasturlar ijrosi yuzasidan deputat so‘rovi yuborildi
янв.21
📌 51-son maktabda sog‘lom ovqatlantirish holati nazorat qilindi
янв.21
📌 12-son maktabda sog‘lom ovqatlantirish tizimi o‘rganildi
янв.21
📢 Shovot tumani Ichki ishlar bo‘limi faoliyati yuzasidan deputat so‘rovi
янв.21
📌 38-son maktabda ovqatlantirish sifati va sanitariya talablari nazorat qilindi
янв.21
📌 “Ixtiyor mebel” faoliyati o‘rganildi: yangi ish o‘rinlari yaratildi
янв.21
📌 Madaniyat markazi faoliyati va ijtimoiy xizmatlar holati o‘rganildi
янв.21
📌 Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jamoat xavfsizligi masalalari o‘rganildi
янв.21
📌 Aholi bandligi va kambag‘allikni qisqartirish borasidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
📌 Deputat so‘rovi ijrosi ta’minlandi: yangi elektr sim ustuni o‘rnatildi
ТИББИЁТДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ

ТИББИЁТДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ

Мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш, барча соҳаларда хусусан, Тиббиёт соҳасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Афсуски, бу борада белгиланган дастурлар асосида турли чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай тиббиёт соҳаси ходимлари томонидан коррупциявий ҳаракатларни содир этилаётгани ачинарли.

Бу борада шаҳар Тиббиёт бирлашмасида қандай чоралар кўрилаётганлиги билан танишиш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Нормурод Ҳакимов, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича Доимий комиссия раиси Жамшид Носиров, вилоят кенгаши депутати Феруза Рахимова ҳамда комиссия аъзолари шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлдилар.

Бирлашма раҳбари Ҳумоюн Ҳамраев муассасада коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, тиббиёт тизимини шаффоф тизимга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Депутатлар дастлаб касалларни қабул қилиш бўлимини ўргандилар. Шунингдек, Болалар бўлимида ҳам масъуллар томонидан бепул ва пуллик тиббий ҳизмат кўрсатиш тизими, тиббий жиҳозлар, дори воситалари билан таъминланганлик даражаси, меҳнат муносабатларидаги коррупция ҳолатлари, ишга қабул қилиш, мутахассислар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Бирлашма раҳбари коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритар экан, аввало бундай ҳолатларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш мақсадида ходимлар ўртасида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилишини, бу борада масъул идоралар вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилишини таъкидлади.

-Мақсад, муаммоларни бартараф этиш ва коррупциявий муносабатларнинг олдини олиш, энг асосийси, тизимда халқ розилигини таъминлашга эришиш. Бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз деди, -Ҳ.Ҳамраев.

Депутатлар аҳолига малакаи тиббий хизматни ташкил қилиш, соҳада коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида ўзларининг фикр ва тавсияларини бердилар.

Slide 1 of 7