ЭЬТИБОР!
Инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳидаги амаллар байрам кунларига янада мазмун бахш этади. Учқудуқ тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ва туман Кенгаши депутати Икром Рахимовлар томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва якка ёлғиз инсонларнинг ҳолидан хабар олинди.
🟢Уларни қувонтириш, дилига илиқлик улашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғаси – махсус пакетлар тақдим этилди.
♦️Ҳақиқий ҳайит — яқинларимиз ҳолидан хабар олиш, биродарларимизнинг юзида табассум уйғотиш, муҳтожларга қўл узатиш билан баракали бўлади.
🟢Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Яхшиликлар улуғланадиган, диллар яқинлашадиган шундай муборак кунлар барчамизга барака ва раҳмат олиб келсин!