Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

🟢Учқудуқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов Узунқудуқ ОФЙдаги Бузаубай овулига ташриф буюриб, ушбу ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, тиббиёт пункти ва мавжуд қудуқлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳоким олис овулда: ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли муаммолари ўрганилди

🟢Учқудуқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ва туман Кенгаши депутати Акбар Ҳамидовлар Узунқудуқ ОФЙдаги Бузаубай овулига ташриф буюриб, ушбу ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, тиббиёт пункти ва мавжуд қудуқлар фаолияти билан яқиндан танишди.

🟢Туман марказидан 150 км олисда жойлашган мазкур овулда ҳоким томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда аҳоли иштирокида уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди, жойида таҳлил қилинди.

🟢Маълумот учун, овулда фаолият юритаётган маҳалла тиббиёт пунктида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Бу эса чекка ҳудудларда ҳам соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий намунасидир.

Slide 1 of 7