Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📊 AHOLI MUAMMOLARI BO‘YICHA UCHRASHUV
янв.21
📊 Aholi muammolari – deputatlar e’tiborida
янв.21
📌 3-mart | Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi tashrifi
янв.21
📍 Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi, “Adolat” Shovot tumani tashkiloti hamda tuman Adliya bo‘limi Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi hamkorligida tumanning Turkiston mahallasi hududidagi 19-son DMTTda “Ogohlik — davr talabi” mavzusida uchrashuv tashkil etildi.
янв.21
📌 SHOVOT TUMANIDA DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
📍 Shovot tumanida ichki yo‘llar holati o‘rganildi
янв.21
Joriy yilning 26-fevral kuni xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi kotibiyati hamda xalq deputatlari tuman Kengashiga 20-Maxtumquli saylov okrugidan saylangan deputat Navro‘zov Faxriddin Qo‘zibayevich bilan hamkorlikda Shovot tumani ixtisoslashtirilgan maktab-internatida “2026-yil — “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish yili” Davlat dasturining mazmun-mohiyati hamda “Yoshlarni kelajak kasblariga yo‘naltirish” mavzularida uchrashuv tashkil etildi.
янв.21
📌 Nazorat va o‘rganish jarayoni davom etmoqda
янв.21
Seminar trening!
янв.21
Deputat so‘rovi ijobiy hal qilindi ✅
Туркий давлатлар ҳамкорлиги – Ўзбекистоннинг тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун стратегик имкониятдир

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити нафақат халқаро миқёсда муҳим воқеа, балки Ўзбекистон учун миллий манфаатлар нуқтаи назаридан улкан аҳамиятга эга тадбир бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда юртимиз номидан сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг очиқ, амалий ва келажакка йўналтирилган ташқи сиёсатини яна бир бор намоён этди.

Менимча, бу саммит — ташқи сиёсатдаги ютуқларимизни халқимизнинг кундалик ҳаётида яққол сезиларли натижаларга айлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Чунки мазкур учрашувда кўтарилган ҳар бир масала —халқимиз манфаатларига, фаровонлигига, иқтисодий ўсишимизга бевосита хизмат қиладиган йўналишлардир.

Саммитда давлатимиз раҳбари томонидан кўтарилган асосий масалалар — транспорт логистикаси, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, саноат кооперацияси, таълим, фан, маданият ва экология. Бу йўналишларнинг ҳар бири – мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳамда ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, ёшларимиз учун сифатли таълим ва замонавий билимларни таъминлаш деганидир.

Масалан, транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш ва "яшил йўлак" тизимини жорий этиш – бу мамлакатимиз орқали ўтадиган транзит юклар ҳажмини ошириш, логистикадан келадиган даромадни кўпайтириш, транспорт соҳасида иш ўринлари яратиш демакдир.

"Турк-трейд" платформаси ва умумий товар айирбошлаш дастури — бу маҳаллий тадбиркорларимиз учун туркий бозорларга чиқишни осонлаштириш, экспортни кўпайтириш, ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш имкониятидир.

Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, қўшма венчур компаниялар ва инвестиция порталларини яратиш — бу эса, юқори технологиялар ва янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини Ўзбекистонга жалб қилиш, ишсизликни камайтириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдир.

Президентимиз томонидан Туркий давлатлар ўртасида абадий дўстлик, стратегик шериклик ва қардошлик шартномаларини имзолаш ташаббуси — сиёсий жиҳатдан жуда муҳим. Бундай ҳужжатлар Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрнини мустаҳкамлайди, ташқи хавф-хатарларга қарши умумий ёндашувларни таъминлайди ва тинчликни мустаҳкамлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биз сиёсатчи сифатида фақат бугунги муаммоларга эмас, балки эртанги авлод тақдирига ҳам жавобгармиз. Президентимиз ташаббуслари нафақат бугунги иқтисодий эҳтиёжларга жавоб беради, балки мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик тараққиёти учун пойдевор бўлади.

Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик борасидаги таклифлар ҳам катта аҳамиятга эга. Туркий давлатлар халқаро университетининг Тошкентда очилиши — бу ёшларимизнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш, дунёқарашини бойитиш ва уларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шунингдек, ТУРКСОЙ фаолиятини такомиллаштириш ва туркий маданиятни кенг тарғиб қилиш — халқларимиз ўртасида маънавий яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Будапешт саммитидаги иштироки — бу ташқи сиёсатдаги муҳим қадам бўлиши билан бирга, ички тараққиёт ва халқимиз манфаатлари йўлидаги аниқ ва амалий йўналишларни белгилаб берди.

Биз бу ташаббусларни фақат сиёсий баёнот сифатида эмас, балки амалий ишлар учун йўл харитаси сифатида қабул қиламиз. Туркий давлатлар билан яқин алоқалар – бу Ўзбекистон учун янги бозорлар, янги технологиялар, янги таълим ва янги истиқболлар деганидир.

Биз, сиёсий партиялар, бу йўналишлардаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, халқимизни хабардор қилиш ва фаол иштирокини таъминлаш учун масъулмиз. Чунки ташқи сиёсатдаги ҳар бир ютуқ — бу ички фаровонликнинг пойдеворидир. 

Ваисов Феруз Ахмеджонович
Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши депутати