Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ манфаати назоратда: Шовотда озиқ-овқат дўконлари текширувдан ўтмоқда
янв.21
“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашининг 2026 йил 4 февралдаги 7-сонли топшириқ хатига асосан, партия томонидан 2026 йил февраль ойи давомида сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, нарх-навонинг сунъий равишда оширилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан депутатлик назорати тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
янв.21
Deputatlar va huquqiy tashkilotlar hamkorligi mustahkamlanmoqda
янв.21
Қангли маҳалласида ички йўллар ҳолати ўрганилди
янв.21
Shovot tumani “Yangi O‘zbekiston” mahallasida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI.
янв.21
Shovot tumanida targ‘ibot tadbiri bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlar tomonidan murojaatlar joyida o‘rganildi
янв.21
Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Шовот тумани Кенгашлари депутати Елёр Душамов сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Deputat saylovchilar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?

Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?

Бугун Қўрғонтепа туманида Халқ депутатлари Кенгашининг 7-чақириқ 5-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди.

Депутатлар томонидан қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди:

• Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурининг бажарилиши.

• Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

• Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси.

• Маҳаллий бюджетнинг ижроси.

• Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар.

Сессияда депутатлар туманнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган муҳим таклифлар билан чиқишди. Кўтарилган муаммолар ечими бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Халқ депутатлари Кенгаши туман аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳудуднинг равнақи йўлида фаолият олиб боради. Сессияда қабул қилинган қарорлар туманнинг келгусидаги тараққиётига хизмат қилади.

———————-

@Qorgontepa_Kengashi

Slide 1 of 1