Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SESSIYA QARORLARI IJROSINI O‘RGANISH BO‘YICHA ISHCHI GURUH TUZISH TAKLIFI BILDIRILDI
янв.21
YOSHLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASH VA ULARNING MUAMMOLARINI HAL ETISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
ELEKTR TA’MINOTINI YAXSHILASH MASALASI SESSIYADA KO‘TARILDI
янв.21
JAMG‘ARMA MABLAG‘LARINI YO‘NALTIRISH VA MAHALLIY BUDJET MABLAG‘LARINI AJRATISH MASALASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
BANK PLASTIK KARTALARI BILAN BOG‘LIQ KIBERJINOYATLAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
ICHKI ISHLAR BO‘LIMINING HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
TAKRORIY MUROJAATLAR: MUAMMOLAR SABABI VA ULARNING YECHIMI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
AHOLI MUROJAATLARI BILAN ISHLASH HOLATI YUZASIDAN AXBOROT BERILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHO‘RCHI TUMANI KENGASHI VII CHAQIRIQ YIGIRMA TO‘RTINCHI SESSIYASI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHO‘RCHI TUMANI KENGASHI VII CHAQIRIQ YIGIRMA TO‘RTINCHI SESSIYA ISHI BOSHLANDI
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, доимий комиссиялар раислари Ф. Отабоев, Ғ. Юлдашев, М. Садриддинов ҳамда Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ–226-сонли «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларининг бажарилиши атрофлича таҳлил қилинди.
Жараёнда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғинларнинг олдини олиш, қутқарув хизматларининг доимий шайлигини таъминлаш, фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил этиш ҳамда сейсмик хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, масъул ходимларнинг ахборотлари тингланиб, мавжуд муаммолар, профилактик тадбирларнинг самарадорлиги, махсус техника ва воситаларнинг техник ҳолати ҳамда фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш имкониятлари ўрганилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-профилактика ишларини янада кучайтириш, шунингдек, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 5