Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси" йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2024-йил якуни бўйича Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими, Прокуратура, Ички ишлар бошқармаси ҳамда МИБ бўлими раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари эшитилди. Соҳа раҳбарлари томонидан 2024-йилдаги фаолият бўйича асосий кўрсаткичлар ҳамда олдинги йиллар билан таққослама маълумотлар кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан эришилган ютуқлар ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича муносабат билдириб йиғилиш якуни бўйича доимий комиссия қарор қабул қилди.