Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
PREZIDENT QARORI IJROSI: SHO‘RCHIDA 300 O‘RINLI YANGI MAKTAB BINOSI JIHOZLANMOQDA
янв.21
PREZIDENT QARORI IJROSI: OQQO‘RG‘ONDA YANGI MAKTAB BINOSI FOYDALANISHGA TOPSHIRILMOQDA
янв.21
Mahallabay ishlash – xavfsiz muhit va barqarorlik garovi
янв.21
NAZORAT VA TAHLIL: YO‘LLARDA INSON XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH — DOIMIY E’TIBORDA
янв.21
MUROJAAT IJROSI: MUAMMOLAR JOYIDA HAL ETILDI
янв.21
Deputat nazorati: Maktabdagi sharoitlar, ta’lim sifati va obodonlashtirish ishlari e’tibor markazida
янв.21
Sho‘rchi tumanida tashabbusli budjet loyihalari ijrosi o‘rganilmoqda
янв.21
Sho‘rchi tumanida Ramazon oyida xayr-saxovat va ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash ishlari izchil davom etmoqda
янв.21
Deputat tashabbusi bilan Hurlikda xayrli hashar
янв.21
“Deputat va sport: sog‘lom millat sari qadam”
АРИҚ ВА ЗОВУРЛАРНИ ТОЗАЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИНГ, ДАЛА МАДАНИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ОРҚАЛИ ДАЛА ЧЕТЛАРИГА КЎЧАТ ВА ҚЎШИМЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ЭКИБ ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ

 АРИҚ ВА ЗОВУРЛАРНИ ТОЗАЛАШНИ ТАШКИЛ
ЭТИНГ,
ДАЛА МАДАНИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
ОРҚАЛИ ДАЛА ЧЕТЛАРИГА КЎЧАТ ВА ҚЎШИМЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ЭКИБ ҚЎШИМЧА
ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ
 

  

Кегейли
тумани фермерлари кенгашининг фермерларга
 

МУРОЖААТИ 

  

Қадрли фермер ва деҳқонлар ! 

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини самарали
ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш
мақсадида ариқ ва зовурларини тозалаш дала четларига кўчат ва қўшимча қишлоқ
хўжалиги экинларини экиш орқали дала маданиятини юксалтириш бугунги куннинг
долзарб вазифасига айланди.
 

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 16 февралдаги
“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида устувор
йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини
амалга ошириш бўйича давлат дастурида ариқ ва зовурларни бетонлаштириш, дала
четларидан самарали фойдаланиш вазифалари алоҳида белгилаб берилган.
 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1,3 минг
километр йирик магистрал каналлар, суғориш тармоқлари, ариқ ва зовурларни бетонлаштириш,
очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган
  

Ҳурматли фермерлар! 

Шу муносабат билан сизларни қуйидаги
вазифаларни амалга оширишга чақирамиз:
 

  

Биринчидан, Фермер хўжалигингиздаги ички ариқ ва зовурларни қайта кўздан кечириб,
уларни тозалаш ва зарур қисмини бетонлаштириш ҳажмини белгилаб олинг. Дала четларига мевали ва манзарали кўчатлар экиш режасини ишлаб чиқинг
; 

Иккинчидан, 10 кун муддат ичида ички ариқ ва зовурларни
тозалаш ишларини ташкил этинг ҳамда бетонлаштириш ишларини бошланг
; 

Учинчидан, дала четларидан самарали фойдаланиб,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ошқовоқ, картошка, сабзавот ва полиз)
экинларини экиш орқали қўшимча даромад манбаини яратинг;
 

Тўртинчидан, Ҳар бир фермер 100–150 тупдан
мевали ва манзарали кўчат экишни ташкил этсин;
 

Бешинчидан, Кўчат ва ниҳоллар масаласида “Қува томорқа ер
участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖ, “Янгийўл
томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази”, “Жомбой кўчатчилик томорқа
хизматлари” МЧЖ каби ташкилотлар хизматларидан фойдаланинг;
 

Олтинчидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги
жамғарма томонидан ажратиладиган айланма маблағ ва кредит ресурсларидан унумли
фойдаланинг.
 

Еттинчидан, Экилган экин ва кўчатларни зараркунанда
ҳашаротлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги биолабораториялари хизматларидан фойдаланинг, биопрепаратлар ва
минерал ўғитлар билан ўз вақтида ишлов беринг.
 

Ҳурматли фермерлар ва деҳқонлар! 

Сизларни ҳурматли Давлатимиз раҳбарининг юксак ишончини оқлашга,
мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида, ариқ ва
зовурларни тозалаш,
дала маданиятини
йўлга қўйиш орқали дала четларига кўчат ва қўшимча қишлоқ хўжалиги экинлари
экиб қўшимча даромадга эга бўлишга чақирамиз!
 

Бу ишлар нафақат хўжалигингиз ривожига, балки мамлакатимиз равнақи ва
халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшади.
 

 Қадрли
фермер ва деҳқонлар!
 

Бугунги кун қишлоқ хўжалигида янги ёндашув, юксак масъулият ва амалий
ҳаракатни талаб этмоқда. Ер — бойлигимиз, сув — ҳаёт манбаи. Уларни асраш ва
унумли фойдаланиш ҳар биримиздан фаоллик ва ташаббускорликни талаб қилади.
 

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ,
ариқ ва зовурларни бетонлаштириш, сув йўқотилишининг олдини олиш, дала
четларидан самарали фойдаланиш орқали қўшимча даромад манбаини яратиш — бугунги
куннинг муҳим вазифасидир.
 

Унутманг! Обод дала — баракали ҳосил!Кўчат экиш — келажакка сармоя ! 

Кегейли тумани фермерлари кенгаши! 

  

  

  

   

Slide 1 of 1