“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашининг 2026 йил 4 февралдаги 7-сонли топшириқ хатига асосан, партия томонидан 2026 йил февраль ойи давомида сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, нарх-навонинг сунъий равишда оширилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан депутатлик назорати тадбирларини амалга ошириш белгиланган.Мазкур вазифаларни самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида туман ҳудудида ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ таркибига қуйидагилар киритилди: “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Меҳриноз Абдиязова; туман Кенгаши депутатлари Гулхумор Досова ва Феруза Юсупова; Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими раиси Жавлон Ҳалимов;Шовот туман Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими Санитария-гигиена бўлими санитария врач ёрдамчиси Холида Маткаримова.Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган йўналишлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.