Yangiliklar

Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида

Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида мавжуд кадастр муаммосини бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосари Э. Меҳмонов номига депутатлик сўрови юборилди.
📌 Муассасадаги ўрганиш давомида кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо мавжудлиги маълум қилинган. Мазкур масалага ечим топиш мақсадида депутат томонидан масъул раҳбарга расмий мурожаат йўлланди.
📄 Депутатлик сўровида мавжуд ҳолатни тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда муаммони белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш сўралди.
🔹 Таълим муассасаларининг кадастр ҳужжатларини тартибга келтириш уларнинг бино ва ер майдонларига оид ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш, мол-мулк ҳисобини тўғри юритиш ҳамда келгусидаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
🤝 Болалар таълим-тарбия оладиган масканлардаги ҳар бир масала эътиборга лойиқ. Мазкур депутатлик сўрови ҳам мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ муаммони масъуллар ҳамкорлигида ҳал этишга қаратилган.