35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

«ФАРЗАНДИНГИЗГА ВАҚТ АЖРАТИНГ!» АКЦИЯСИ АМАЛДА
«ФАРЗАНДИНГИЗГА ВАҚТ АЖРАТИНГ!» АКЦИЯСИ АМАЛДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, «Сиёсатчи аёллар» клуби фаоли М. Эргашева, партиянинг фаол аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Янгиқўрғон туманида «Фарзандингизга вақт ажратинг!» акцияси ўтказилди.
Акциянинг асосий мақсади — ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги шахсий масъулиятини ошириш, оиладаги самимий мулоқот ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек, фарзандларнинг маънавий-руҳий ривожланишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Тадбир давомида ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги самимий муносабатларни ривожлантириш, соғлом оилавий муҳитни шакллантириш ҳамда болаларнинг фикр ва кечинмаларига эътиборли бўлишга қаратилган маърифий суҳбатлар ташкил этилди. Фарзанд тарбиясида самарали психологик ва педагогик ёндашувлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Фарзандга ажратилган вақт — унинг келажагига киритилган энг муҳим сармоядир. Уни тингланг, тушунинг, меҳр беринг ва доимо қўллаб-қувватланг!
Зеро, фарзанд тарбияси — келажак тарбиясидир.
Slide 1 of 1