Депутат ҳудудларда
🔹 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р. Мавлонов томонидан “20-Демурсад” сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказилди ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилди.
🔹 Учрашув давомида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳолини қийнаётган муаммолар, ободонлаштириш ишлари ҳамда маҳаллаларни ривожлантиришга доир таклифлар муҳокама қилинди.
🔹 Шунингдек, кўчаларни шағаллаштириш ишларининг бориши депутат назоратига олиниб, ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
🗣 Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🤝 Бундай учрашув ва ўрганишлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, ҳудудлардаги муаммоларга ечим топиш ҳамда инфратузилмани янада яхшилашга хизмат қилади.