Yangiliklar

Депутатлар ҳудудларда

Чашма МФЙда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Мамажонов 18-Чашма сайлов округи туман Кенгаши бош мутахассиси А.Абдуфатоев ҳамда ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди.

🤝 Учрашув давомида аҳолини қийнаётган муаммолар, ижтимоий масалалар ҳамда таклифлар тингланди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

📝 Шунингдек, депутат томонидан амалга оширилаётган ишлар, режалар ва маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди.

✅ Бундай учрашувлар аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг дарду ташвишларини жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1