Yangiliklar

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда тумандаги ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ислоҳотлар жараёнидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

♦️Сессия кун тартибида тумандаги криминоген вазият, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика ишлари, шунингдек 2025 йилнинг 6 ойида содир этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.

🟢Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларда иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилган фармони ижросининг иккинчи чоракдаги натижалари ҳам кўриб чиқилди.

♦️Сессияда 2025 йилга мўлжалланган “драйвер” лойиҳаларнинг 2-босқич манзилли рўйхати тасдиқланди. Шу билан бирга туманда иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси бўйича маълумотлар тингланди.

🟢Ёшлар сиёсати, таълим, спорт, ижтимоий ҳимоя ва тиббиёт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

♦️Сессияда туман маҳаллий бюджети ижроси, коррупцияга қарши курашиш бўйича Президент фармонининг ижроси юзасидан ахборот берилди.

🟢Шу билан бирга, бир қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди

Slide 1 of 1