🟦 ЎЗЛИДЕП депутатлари — халқ орасида!
Ибрат ва Учқун маҳаллаларида амалий мулоқот, аниқ натижалар!
Бугун Ибрат ва Учқун маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари — Носиржон Убайдуллаев, Соҳиба Гаппарова ҳамда Авазбек Нишонов иштирок этишди.
📊 Учрашувда депутатлар томонидан 2025 йилнинг иккични чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчиликка ахборот берилди. Хусусан:
🔹 Маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар,
🔹 Мурожаатлар асосида ҳал этилган муаммолар,
🔹 Йўл, ичимлик суви ва ёритиш тизимларини яхшилаш бўйича ишлар,
🔹 Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ҳақида маълумотлар берилди.
📣 Аҳоли фикрлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, ҳар бир масала юзасидан ҳуқуқий асосда тушунтиришлар берилди.
🟢 Бундай учрашувлар маҳаллаларда очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.