Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, ЯНГИ МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, ЯНГИ МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Уйчи тумани Баландариқ маҳалласида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлашга ихтисослашган янги марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур ташаббусни амалга оширишда Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 14-Деҳқон сайлов округи депутати Ф. Эгамбердиеванинг маҳаллада аҳоли, хусусан, хотин-қизлар билан олиб бораётган амалий ишлари ва ташаббуслари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Марказ тадбиркор Дилрабо Умарова ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бу ерда 14 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Бу эса хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, оилавий фаровонлигини ошириши ва жамиятдаги фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими ҳам иштирок этиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.
Депутат Ф. Эгамбердиева томонидан маҳаллада хотин-қизларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ташаббусларни илгари суриш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Баландариқ маҳалласида иш бошлаган янги марказ Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб амалий туҳфа бўлиб, хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва оилавий фаровонлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Slide 1 of 1