НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова кунлик иш режаси асосида 16-Навоий сайлов округи ҳудудидаги Навоий маҳалласида бўлиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли, айниқса, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мавжуд имкониятлар, амалга оширилган ишлар ва ечимини кутаётган масалалар ўрганилди.
Аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг самарали ижроси назоратга олинди.