Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚОРАСУВ МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ҚОРАСУВ МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбековичга сайлов округидаги Қорасув маҳалласида жойлашган кўп квартирали уйларда яшовчи фуқаролардан оқова сув тизими билан боғлиқ мурожаат келиб тушган эди.
Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, «Янгиқўрғон обод уй коммунал» БСК томонидан ушбу уйларнинг оқова сув тармоқларини тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уйлар атрофида санитария ҳолатини таъминлашга хизмат қилади.