Yangiliklar

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон маҳалласи аҳолисининг мурожаати асосида ҳудуддаги кўприк орқали ўтган ичимлик суви тармоғининг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли вакиллари мазкур тармоқ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни баён қилиб, уларни бартараф этишда амалий ёрдам сўрадилар.
Мурожаат депутат томонидан назоратга олиниб, масалани белгиланган тартибда ҳал этиш ва тегишли чораларни кўриш мақсадида мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
Мазкур масаланинг ижроси депутатлик назоратида бўлади.