35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

САЙЛОВ ОКРУГИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

САЙЛОВ ОКРУГИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада “Долзарб 40 кун” тадбирлари доирасида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Ўрганиш ва амалий ишлар давомида маҳалла кўчалари ҳамда жамоат жойларини тозалаш, ҳудудларни тартибга келтириш, йўл ва ариқ атрофларини ободонлаштириш, чиқиндиларни бартараф этиш ҳамда санитария ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудудда ободлик ва тозаликни доимий таъминлаш, аҳоли учун янада қулай ва кўркам муҳит яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
✅ Обод маҳалла — фаровон ҳаёт ва аҳоли кайфиятининг муҳим омилидир.

Slide 1 of 3